Ўзбекистон

Ўзбекистонда болаларни ёзги оромгоҳларга олиб борадиган автобуслар техник кўрикдан ўтказилди

Оромгоҳларга олиб борувчи 3411,6 километр узунликдаги автомобиль йўллари ҳам текширилди.

Ўзбекистонда болаларни ёзги оромгоҳларга олиб борадиган автобуслар техник кўрикдан ўтказилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, 2026 йилда республика бўйича 179 та стационар оромгоҳ ҳамда 1242 та мактабдаги соғломлаштириш масканларида жами 314 минг 190 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган.

 

Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оромгоҳларда 692 нафар йўл патруль хизмати ходими хизмат олиб боради. Шунингдек, болаларни ташиш учун жалб этилган 1121 та автобуснинг техник ҳолати текширилиб, мавсумга тайёрланган.

 

ЙҲХХ маълумотларига кўра, оромгоҳларга олиб борувчи 3411,6 километр узунликдаги автомобиль йўллари ҳам кўрикдан ўтказилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга тақдимномалар киритилган.

 

Тайёрлов ишлари доирасида йўлларга 1297 та янги йўл белгиси ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келган белгилар алмаштирилган. Бундан ташқари, 244 минг квадрат метрдан ортиқ пиёдалар ўтиш жойларига йўл чизиқлари чизилган, 134 минг квадрат метрдан зиёд йўл қисми таъмирланган.

 

Амалдаги тартибга кўра, болалар гуруҳларини оромгоҳларга ташиш йўл-патруль хизмати ходимлари кузатуви остида амалга оширилади.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ота-оналарни ёзги таътил даврида фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишини назорат қилишга ҳамда транспорт воситаларини вояга етмаганларга бошқариш учун бермасликка чақирди. 

 

Шунингдек, болаларни иссиқ ҳавода автомобилда ёлғиз қолдирмаслик ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш зарурлиги эслатилди.

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.