Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

2026 йил 25 октябрь куни соат 22:44 да Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.
Маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи 149 километр чуқурликда жойлашган. Унинг эпицентри Тошкентдан 577 километр жануби-шарқда қайд этилган.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Хусусан, Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида зилзиланинг сезилиш кучи 2 баллни ташкил этган.
Зилзила эпицентридан Сурхондарё вилоятигача бўлган масофа 344 километр, Фарғона вилоятигача 465 километр, Қашқадарё вилоятигача эса 539 километрни ташкил этган.








