Спорт

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди. Бу ҳақда Трансфермаркт портали томонидан Англия Премер-лигаси футболчилари бозор қийматлари янгиланганидан сўнг маълум қилинди.

 

                                         

 

Янгиланган маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” клубида тўп сураётган 22 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 15 миллион еврога ошган. Аввал унинг қиймати 35 миллион еврони ташкил этган.

 

Ушбу кўрсаткич натижасида Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди. У рейтингда япониялик футболчилар Каишу Сано ва Такефуса Кубони ортда қолдирган.

 

                                     

 

Шунингдек, у Англия Премер-лигасида тўп сураётган собиқ иттифоқ мамлакатлари футболчилари орасида ҳам энг юқори трансфер қийматига эга футболчи сифатида қайд этилган. Ушбу рўйхатда иккинчи ўринни украиналик Егор Ярмолюк эгаллаган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.