Ўзбекистон

Эндиликда йилига бир нечта автомобил импорт қилиш мумкин

Автомобилларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини йилига бир марта бериш нормаси амалдан чиқарилди.

Эндиликда йилига бир нечта автомобил импорт қилиш мумкин

 

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун автомобил олиб киришда амал қилиб келган чекловлардан бири бекор қилинди.

 

Президент фармонига мувофиқ, эндиликда транспорт воситаларини импорт қилишда бир календар йил давомида фақат битта автомобил учун мувофиқлик сертификати берилишини назарда тутувчи норма амалдан чиқарилди.

 

Мазкур ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”га киритилди.

 

Шу тариқа, транспорт воситалари техник регламент талабларига мос бўлган тақдирда, уларни импорт қилиш ва мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда аввалги йиллик чеклов қўлланилмайди.

 

Фармон билан қурилиш соҳасида ҳам қатор енгилликлар жорий этилди. Хусусан, 2029 йил 1 июлга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилишда фойдаланиладиган махсус техникалар, лаборатория ҳамда инструментал назорат ускуналарини импорт қилиш божхона божидан озод этилди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.