Жаҳон

Эбола эпидемиясига қарши кураш учун 518 миллион доллар ажратилади

Конгода бир куннинг ўзида 71 та янги ҳолат аниқланган бўлиб, расмийлар буни “жамият ичида фаол тарқалиш” белгиси деб баҳолаган.

Эбола эпидемиясига қарши кураш учун 518 миллион доллар ажратилади

Конго Демократик Республикасида Эбола вирусининг Бундибугё тури тарқалиши давом этар экан, мамлакатда тасдиқланган ҳолатлар сони 488 тага, вафот этганлар сони эса 86 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш органларига таяниб, AP хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, пайшанба куни бир сутканинг ўзида 71 та янги ҳолат қайд этилган. Мутахассислар буни касалликнинг аҳоли орасида фаол тарқалаётганидан далолат берувчи хавотирли кўрсаткич сифатида баҳоламоқда.

 

Қўшни Угандада ҳам Эбола билан боғлиқ 19 та тасдиқланган ҳолат ва икки ўлим қайд этилган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесуснинг таъкидлашича, эпидемия бир неча ҳафта давомида аниқланмасдан тарқалган. Минтақадаги шифохоналарда Эбола вирусининг айнан ушбу турини аниқлаш имкониятлари бўлмагани сабабли касаллик кенгроқ ёйилиб кетган.

 

Бундибугё туридаги Эбола учун ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас. Шунга қарамай, Конго ҳукумати эпидемия расман тасдиқланганидан буён камида беш нафар бемор соғайганини маълум қилган.

 

Вазиятнинг жиддийлашуви фонида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола тарқалишини жиловлаш учун 518 миллион долларлик халқаро режа ишга туширилганини эълон қилди. Тедрос  Гебреесусга кўра, касалликни назорат остига олиш сиёсий ирода, барқарор молиялаштириш ҳамда маҳаллий аҳоли ишончи ва ҳамкорлигига боғлиқ.

 

Мутахассислар эпидемияга қарши курашга Конго шарқидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этмоқда. Хусусан, ҳукумат кучлари билан М23 исёнчи гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар ва қуролли ҳужумлар ёрдам етказиш ҳамда тиббий хизматларни ташкил этишни мураккаблаштирмоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.