Жаҳон

Тайван Хитой кемаларини сув ҳудудидан чиқариб юборди

Ҳодиса Пекин ва Тайпей ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, томонларнинг ўзаро огоҳлантиришлари билан кечди.

Тайван Хитой кемаларини сув ҳудудидан чиқариб юборди

Тайван соҳил қўриқлаш хизмати мамлакат жанубидаги чекланган сув ҳудудига кирган Хитойнинг тўртта давлат кемаси ҳудуддан чиқариб юборилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Тайван ва Хитой ўртасидаги денгиздаги кескинлик фонида юз берди.

 

Тайван расмийларига кўра, учта соҳил қўриқлаш кемаси ҳам бўлган тўртта Хитой кемаси якшанба куни оролнинг жанубий қисмидан жануби-ғарбда жойлашган чекланган сув ҳудудига кирган. Бунга жавобан Тайван еттита соҳил қўриқлаш кемасини юбориб, Хитой кемаларини ҳудудни тарк этишга чақирган. Натижада кун охирига бориб барча кемалар ҳудуддан чиқиб кетган.

 

Воқеа Япония ва Филиппиннинг денгиз чегараларини белгилаш бўйича расмий музокараларни бошлаш режалари ортидан юз берди. Пекин бу жараён Тайван атрофидаги сув ҳудудларига ҳам тааллуқли эканини билдириб, норозилик билдирган.

 

Хитой давлат ОАВлари аввалроқ Тайваннинг шарқий қисмидаги сув ҳудудларида “махсус денгиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш операцияси” ўтказиш учун кемалар юборилганини хабар қилган эди.

 

Тайван соҳил қўриқлаш хизмати томонлар ўртасидаги радиоалоқа ёзувини ҳам эълон қилди. Унда хитойлик офицер кемалар жойлашган ҳудуд Хитой юрисдикциясига тегишли эканини таъкидлаган. 

 

Тайван томони эса Пекиннинг ушбу сув ҳудудларида суверен ҳуқуқларга эга эмаслигини билдирган.

 

Сўнгги ҳафталарда Тайван Хитой соҳил қўриқлаш кемалари фаоллиги сезиларли даражада ошганини қайд этмоқда. Хусусан, Жанубий Хитой денгизидаги Тайван назоратидаги Пратас ороллари атрофида бир неча бор қарама-қарши вазиятлар кузатилган.

 

Хитой ҳарбийлари ҳам Тайван яқинида деярли ҳар куни фаолият олиб бормоқда. Пекин Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди ва зарурат туғилганда куч ишлатиш имкониятидан воз кечмаганини бир неча бор таъкидлаган. Тайван ҳукумати эса бу даъволарни рад этиб келмоқда.

 

Тайван Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Жозеф Ву ижтимоий тармоқларда Хитойнинг ҳаракатларини танқид қилиб, Пекинни минтақадаги босимни кучайтираётганликда айблади.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.