Жаҳон

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган



АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган Рождество байрамида ўзининг уч нафар яқин ёрдамчисига ҳар бирига 45 минг доллардан пул совға қилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal Оқ уй томонидан эълон қилинган молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.



Совға олганлар орасида Трампнинг ижрочи ёрдамчиси Натали Ҳарп, коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Марго Мартин ҳамда Овал офис операциялари бўйича директор ўринбосари Чемберлен Харрис бор.



Ҳужжатларда мазкур тўловлар «байрам совғаси» сифатида кўрсатилган. Учаласи ҳам Трампнинг энг яқин ёрдамчилари қаторига киради. Улар Овал офисга яқин жойда ишлайди, президентнинг сафарларида унга ҳамроҳлик қилади ҳамда учрашув ва тадбирларни ташкил этишда ёрдам беради. Нашр маълумотларига кўра, уларнинг ҳар бири йилига қарийб 150 минг доллар маош олади.



Оқ уй вакиллари президентнинг ўзига яқин шахсларга, жумладан, давлат хизматида ёки аввал хусусий секторда ишлаган ёрдамчиларига Рождество совғалари бериши узоқ йиллик амалиёт эканини билдирган. Уларнинг таъкидлашича, бундай совғалар ходимларнинг расмий давлат вазифалари билан боғлиқ эмас.



Бироқ Миннесота университети ҳуқуқ профессори ва собиқ президент Жорж Буш давридаги Оқ уйнинг ахлоқ бўйича маслаҳатчиси Ричард Пейнтер мазкур тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтган.



Унинг фикрича, давлат хизматчиларига ташқи манбалардан совға ёки бонус олишни чекловчи қоидалар мавжуд. Пейнтер Трампнинг ёрдамчиларига берган пуллари ҳам ушбу талабларга зид бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.



Натали Ҳарп 2019 йилда Fox News телеканалидаги чиқишидан сўнг Трампнинг эътиборига тушган. 2025 йил январидан буён Ҳарп президентнинг ижрочи ёрдамчиси сифатида фаолият юритмоқда.



The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Ҳарп Трампнинг Truth Social’даги аккаунтини бошқаришда ҳам иштирок этади. У президент постларининг босма нусхаларини тасдиқлаш учун тақдим этади ва айрим ҳолларда уларни кечки пайт матбуот хизмати ҳамда аппарат раҳбари офисини четлаб ўтган ҳолда эълон қилади.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.