Жаҳон

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди



Трамп бу ҳақда Техас штатининг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган Республикачилар миллий анжуманидаги нутқида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур тўловлар АҚШ иқтисодиётидаги муваффақиятлар натижасида шаклланадиган дивиденд сифатида берилади.



Президент бу тизимни муваффақиятли компанияларнинг ўз инвесторларига дивиденд тўлашига қиёслади. Шунингдек, маблағлар АҚШ ҳудудида сарфланиши кераклигини таъкидлади.



Ҳозирча ушбу тўловларни амалга ошириш механизми, маблағларни кимлар олиши ва бундай ташаббуснинг ҳуқуқий асослари ҳақида аниқ маълумот берилмаган.



2025 йилда АҚШнинг вояга етган аҳолиси тахминан 267 миллион кишини ташкил этган. Агар уларнинг барчасига 5 минг доллардан тўланса, харажат қарийб 1,34 триллион долларни ташкил этади. Бироқ мамлакатдаги барча вояга етганлар АҚШ фуқароси эмас.



Трамп, шунингдек, оралиқ сайловларда президент партияси одатда Конгрессдаги ўринларни йўқотишини эслатиб, республикачилар бу тенденцияни ўзгартириши кераклигини айтди. У сайловчиларни партиясини қўллаб-қувватлашга чақирди.



Президент Республикачилар партияси сайловларда мағлуб бўлган тақдирда АҚШнинг чегаралар, солиқ имтиёзлари ва хавфсизлик борасидаги сиёсати хавф остида қолишини таъкидлади.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.