Жаҳон

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан “Қирғизистон Республикасининг Давлат протоколи тўғрисида”ги янги қонун имзоланди. Мазкур ҳужжат мамлакатнинг дипломатик маросимлари ва юқори даражадаги ташрифларни ташкил этиш тартибини тубдан янгилайди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қонун Жогорку Кенеш томонидан 2026 йил 22 апрелда қабул қилинган бўлиб, 2012 йилдан буён амалда бўлган аввалги ҳужжат ўрнини эгаллайди.

 

Янги қонунга кўра, миллий хавфсизлик ва давлат бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида президент, парламент раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раисининг бир вақтнинг ўзида мамлакат ташқарисида бўлиши тақиқланади. Шунингдек, ушбу мансабдор шахсларнинг қисқа вақт оралиғида кетма-кет хорижий сафарларни амалга ошириши ҳам чекланади. Мазкур қоида халқаро ва кўп томонлама тадбирларга татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат билан хорижий давлат раҳбарларининг ташрифлари илк бор беш тоифага — давлат, расмий, ишчи, хусусий ва транзит ташрифларга ажратилган. Ҳар бир ташриф тури учун алоҳида протокол талаблари, кутиб олиш маросимлари ва ташкилий тартиблар белгиланган.

 

Қонунда давлат ташрифи хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга амалга оширадиган энг юқори даражадаги ташрифи сифатида эътироф этилган. Бундай ташриф бир давлат раҳбари учун ваколат муддати давомида фақат бир марта ташкил этилиши мумкин. Ташриф давомида фахрий қоровул, миллий анъаналарни акс эттирувчи маросимлар, давлат қабуллари ва бошқа расмий тадбирлар ўтказилади. Қонунда шунингдек, давлат ташрифлари пайтида ҳурматли меҳмонларга захира транспорт воситаси бўлган VIP автомобил, турмуш ўртоғи учун алоҳида автомобил ва делегация, қўриқлаш, юк ва кузатув учун транспорт воситалари тақдим этилиши белгиланган. Жами бўлиб, автокортежда ўндан ортиқ транспорт воситаси бўлиши мумкин.

 

Бундан ташқари, давлат идоралари раҳбарлари томонидан хорижий делегациялардан олинган барча совғалар давлат мулки сифатида қайд этилиши, музейларга топширилиши ёки оммавий намойиш қилиниши белгиланган. Алоҳида қимматга эга совғалар эса сақлаш учун миллий захираларга топширилади.

 

Қонунга мувофиқ, Қирғизистонда фаолият бошлаётган хорижий элчилар президентга ишонч ёрлиқларини топширганидан кейингина ўз ваколатларини расман бошлаган ҳисобланади.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.