Жиноят

Фарғонадаги қотиллик: бувисини ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

У жиноят ишларини яшириш учун бувисининг уйига ўт қўйган.

Фарғонадаги қотиллик: бувисини ўлдирган йигит  17 йилга қамалди

Фарғона вилояти Бағдод туманида бувисининг уйига пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаш учун кирган йигит ва шериги қамалди.

 

Маълум бўлишича, марҳума кўп қаватли уйда ёлғиз яшаган. У фоиз эвазига пул берган ва уйида катта миқдорда маблағ борлигидан набираси хабардор бўлган. Аввал ўғрилик учун икки марта судланган йигит бу пулларни ўғирлашни режалаштирган.

 

У жиноятдан икки кун олдин Тошкентда ишлаётган тенгдошини Бағдодга чақирган. Шериги келгач, улар марҳуманинг уйига бориб, вазиятни кузатган. Бироқ атрофда одамлар кўплиги сабаб режани ўша куни амалга оширмаган.

 

Эртаси куни улар яна хонадонга борган. Бу сафар уйда ҳеч ким бўлмаган. Йигитлар ичкарига кириб, пул ва қимматбаҳо буюмларни қидира бошлаган. Шу пайт марҳума уйига қайтиб келган ва уларга қаршилик кўрсатган.

 

Набираси ёнида олиб келган ошхона пичоғи билан бувисининг кўкрак қисмига зарба берган. Аёл оғир жароҳат олиб, ҳушидан кетган. Йигитлар эса хонадондан тилла занжир, зирак, автомобиль монитори ва 2 миллион сўм пулни олиб чиқиб кетган.

 

Шундан сўнг йигит жиноят изларини яширишга уринган. У ёқилғи қуйиш шохобчасидан 10 литр бензин сотиб олиб, уй яқинига яширган. Кечаси эса хонадонга қайтиб, бензинни уйнинг турли жойлари ва бувисининг жасадига сепиб, ўт қўйган. Кейин эшикни қулфлаб, воқеа жойидан кетган.

 

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида кўриб чиқилган иш якунида йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди, 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 173-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Унинг шериги эса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди ва 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.