Ўзбекистон

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

Ички ишлар вазирлиги тизимида қарийб 20 йилдан буён хизмат қилиб келаётган подполковник Дилноза Реджабовага “полковник” махсус унвони берилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

 

Дилноза Реджабова Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади. У хизмат фаолияти давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш, аҳолига йўл ҳаракати қоидаларини тушунарли етказиш ҳамда болалар ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантиришга эътибор қаратиб келган.

 

Унинг ташаббуси билан ўқувчи ёшлардан иборат йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчилари гуруҳи шакллантирилган. Мазкур гуруҳ 2024 йилда Қирғизистонда, 2025 йилда Тожикистонда ўтказилган халқаро танловларда II ўринни эгаллаган. 2026 йил август ойида Қозоғистонда ташкил этилган “Ёш йўл ҳаракати инспекторлари” халқаро мусобақасида эса I ўринни қўлга киритган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 441-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ва кўргазмали тарзда ўргатишга қаратилган машғулотлар йўлга қўйилган.

 

Дилноза Реджабованинг кўп йиллик самарали хизмати ва эришган натижалари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан у рағбатлантирилди ва “полковник” махсус унвони берилди.

 

Мазкур унвон Ички ишлар вазири бошчилигида ўтказилган тадбирда унга тантанали равишда топширилди.

 

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.