Жаҳон

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Истанбулда Д. Ҳакимова ва С. Эргашалиевани ўлдириб, жасадларини бўлакларга ажратган икки Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди.



Анадолу 17-оғир жиноятлар суди Д. Турдимуротов ва Ғ. Камолхўжаевнинг ҳар бирига икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда айбдор деб топилиб, бу жиноят учун ҳам икки мартадан 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.



Тергов маълумотларига кўра, 2026 йил 23 январь куни С. Эргашалиева Истанбулнинг Умрание туманидаги уйда пичоқ билан ўлдирилган. Кейинчалик Д. Ҳакимова ҳам шу уйда ўлдирилган.



Хавфсизлик камераларидаги ёзувларда судланувчиларнинг уйдан бир неча бор қора чиқинди пакетлари ва оқ жамадон билан чиққани қайд этилган. Тергов давомида жасад бўлаклари Истанбулнинг турли туманларидаги чиқинди контейнерларига ташлангани аниқланган.



Судда Ғ. Камолхўжаев С. Эргашалиевани ёлғиз ўзи ўлдирганини, Д. Ҳакимовани эса ўлдирмаганини айтди. Д. Турдимуротов эса фақат Д. Ҳакимовани «номус масаласи» сабабли ўлдирганини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирди.



Прокурор ҳар икки судланувчига икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ ҳамда ўғрилик жинояти учун икки мартадан 7 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.



Суд ҳайъати прокурорнинг талабини қаноатлантириб, ҳар икки судланувчига икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ ва икки мартадан 7 йил қамоқ жазоси тайинлади.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.