Жаҳон

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда.

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

 

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши давом этмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, лаборатория томонидан тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони 101 нафарга етган деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

 

Қайд этилишича, жорий эпидемия даврида вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда. Бир кун аввал ушбу кўрсаткичлар мос равишда 91 нафар вафот этган ва 515 нафар касалланган беморни ташкил қилган эди.

 

Мамлакатда эпидемиологик вазият мураккаблашиб бораётгани сабабли халқаро ҳамкорлар томонидан ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилмоқда. Хусусан, Конго Демократик Республикаси Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазири Патрик Муяия Катембвенинг маълум қилишича, Хитойдан келган тиббиёт мутахассислари гуруҳи пойтахт Киншасага етиб келган.

 

Уларнинг асосий вазифаси маҳаллий тиббиёт ходимларига кўмаклашиш, беморларни даволаш ва Эбола вирусининг янада кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чораларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Мутахассислар миссияси уч ой давом этиши режалаштирилган.

 

Маълумотларга кўра, Эбола эпидемияси ўтган ой Конго Демократик Республикаси ва Угандада қайд этилган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлар ушбу эпидемия сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик ва энг ҳалокатли авж олиш ҳолатларидан бирига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.