Ўзбекистон

Ўзбекистонда болаларга транспорт воситасини бошқаришга берганларга жавобгарлик кучайтирилади

Вояга етмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши оқибатида йўлларда ўлим ва оғир жароҳатлар билан боғлиқ ҳодисалар кузатилаётгани қайд этилди.

Ўзбекистонда болаларга транспорт воситасини бошқаришга берганларга жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Тақдимот давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш, ёшлар орасида ушбу иллатнинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда бу борадаги профилактик чораларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, айрим фуқаролар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилаётгани оқибатида йўлларда ўлим ва оғир тан жароҳатлари билан боғлиқ ҳолатлар юз бермоқда.

 

Шу муносабат билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлашнинг янги механизмларини жорий этиш, оғир оқибатларга олиб келувчи аварияларнинг олдини олиш ҳамда бу борадаги жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, ёшларни ушбу иллатдан ҳимоя қилиш, шунингдек, йўлларда инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифларни маъқуллади ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъул идораларга тегишли топшириқлар берди.

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.