Спорт

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига омад тилади.

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

 

Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитой пойтахти Пекин шаҳрида, дунёнинг энг машҳур тарихий обидаларидан бири — Буюк Хитой деворида махсус тадбир ташкил этилди.

 

Тадбир Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилган.Ташкилотчилар мазкур маскан бежиз танланмаганини, Буюк Хитой девори қатъият, матонат ва ғалабага бўлган букилмас ироданинг рамзи эканини таъкидлаган.

 

Акция давомида иштирокчилар миллий либосларда ва Ўзбекистон давлат байроқлари билан Буюк Хитой деворига кўтарилиб, миллий терма жамоага омад тилашган. Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига ўз тилакларини билдирган.

 

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиққани нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё учун тарихий воқеа эканини қайд этиб, терма жамоага мусобақада муваффақият тилашган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 18 июн куни ўтказади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.