Спорт

ЖЧ–2026даги илк сенсация: Испания Кабо-Вердени енга олмади

Испания томонидан 27 та зарба берилганига қарамай, ўйин 0:0 ҳисобидаги кутилмаган дуранг билан якунланди.

ЖЧ–2026даги илк сенсация: Испания Кабо-Вердени енга олмади

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида илк йирик сенсациялардан бири қайд этилди. Мусобақа фаворитларидан бири саналган Испания терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувда Кабо-Вердега қарши баҳсда ғалаба қозона олмади.

 

Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Баҳс давомида испанлар майдонда тўлиқ устунликка эга бўлиб, рақиб дарвозаси томон 27 марта зарба йўллаган. Шунга қарамай, Кабо-Верде дарвозабони Возинья ишончли ўйин намойиш этиб, ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган.

 

Статистик маълумотларга кўра, Испания тўпга эгалик қилиш бўйича 74 фоизлик устунликка эришган, кутилаётган голлар (xG) кўрсаткичи эса 2,29 ни ташкил этган. Кабо-Верде эса атиги 6 та зарба йўллаб, 0,30 xG қайд этган.

 

Испания сафида Педри, Ферран Торрес, Микель Оярсабаль ва Дани Ольмо бир неча бор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, гол уришнинг уддасидан чиқа олмаган. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Ламин Ямал ва Нико Уильямс ҳам ҳисобни ўзгартира олмаган.

 

Қайд этилишича, Кабо-Верде футболчилари учрашув давомида атиги битта қоидабузарлик содир этган. Бу эса 1966 йилдан буён Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилган.

 

Дурангга қарамай, Испания терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 32 та ўйинга етди. Бироқ жамоа Жаҳон чемпионатини кутилмаган очко йўқотиш билан бошлади.

custom img

ЖЧ–2026: Бельгия–Миср баҳсида автогол Мисрни ғалабадан маҳрум қилди

G гуруҳидаги Бельгия–Миср учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.

custom img

Эрон терма жамоаси сардори: “Сиёсат сабаб ЖЧ кайфияти бузилди”

Эрон бош мураббийи Амир Ғаленоий тайёргарлик жараёнида юзага келган қийинчиликларга қарамай, жамоа турнирда муносиб иштирок этишига ишонч билдирди.

custom img

Швеция Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

Швеция гуруҳ босқичидаги илк учрашувда Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

Унинг трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилинмоқда.

custom img

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба

24 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Туркия мусобақани кутилмаган мағлубият билан бошлади.

custom img

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

FIFА президенти Жанни Инфантино фикрига кўра, янги формат футболни янада кўпроқ мамлакатларга олиб киришга хизмат қилади.

custom img

АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади.

custom img

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига омад тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"