Спорт

Конго ДР ҳозирда Африка қитъасида кучли жамоа саналади

Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги тур учрашувлари якунига етди. Бизнинг гуруҳда миллий терма жамоамиз Африканинг Конго ДР жамоаси билан ўзаро куч синашди.

Конго ДР ҳозирда Африка қитъасида кучли жамоа саналади

Африканинг ушбу жамоаси сўнгги пайтларда қандай натижалар кўрсатгани билан қисқача танишиб чиқсак. 2025 йилнинг охирида саралаш босқичида дунё футболининг номдор вакиллари Камерун ва Нигерияни таслим этди. Африка кубогида Сенегал билан дуранг ўйнади. Шунингдек, барчамиз кўрдикки, Португалия каби Европанинг гранди, ўртоқлик ўйинида Дания ҳам бу жамоага қарши дуранг ўйнаб муроса йўлини танлади.

 

Агар жамоа таркибига назар ташласак, таркиб ҳар қандай жамоага бош оғриғи бўлиши мумкинлиги кўринади. Жамоа ўйинчилари Ньюкасл, Вест Ҳам, Реал Бетис, Эспаньол, Уотфорд, Сандерланд, Бернли, Монпелье, Сент-Этьен каби топ жамоаларда фаолият юритишмоқда. Баъзи мутахассислар фикрича бу команда турнирда ҳар қандай тажрибали термага қарши курашувчан футбол таклиф этишга жисмонан кучи етади.

 

Албатта, юртдошларимиз Конго ДР устидан ғалаба қозонишимизни исташган эди, бироқ ишонинг бугунги ўйинда гарчи мағлуб бўлган бўлсак-да, бизнинг йигитлар майдонда мардонавор кураш олиб боришди десак асло муболаға бўлмайди.

 

Алоҳида таъкидлаш керак, илк мундиал ҳозирда доимий иштирок этиб келаётган кўплаб дунё термалари учун, таржиба босқичи сифатида келгуси ғалабаларга замин бўлиб хизмат қилган. Бугунги йигитларимиз шунчалик меҳнат қилиб, жаҳон чемпионатида бутун дунёга Ўзбекистон истеъдодли футболчилар юрти эканини намоён этишди.

 

Асосийси футболимиз ҳозиргидек, шу тарзда ривожланишда давом этсин. А.Ҳусанов,О. Ўрунов, Э.Шомуродов, А.Файзуллаев, Б.Каримов, Ж.Ўрозов, А.Мозговойлар ортидан яна ёш юлдузлар етишиб чиқаверишсин.

 

Насиб бўлса келгуси жаҳон чемпионатларида юқори марраларни кўзлаб, Европа грандларини ҳам бизга қарши ҳадиксираб майдонга чиқишига мажбур қиламиз.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.