Жаҳон

АҚШ Эрон билан музокараларда бир ҳафталик танаффус қилди — Трамп

Вашингтон Эрон билан музокараларни марҳум Олий раҳбарнинг дафн маросими сабаб вақтинча кечиктирди.

АҚШ Эрон билан музокараларда бир ҳафталик танаффус қилди — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Эрон билан олиб борилаётган музокараларда марҳум Олий раҳбар Али Хоманаий дафн маросими муносабати билан бир ҳафталик танаффус қилганини маълум қилди.

 

Трамп бу ҳақда Жанубий Дакота штатидаги Рушмор тоғи яқинида АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида гапирган

“Улар келишувни жуда хоҳлаяпти. Биз уларга дафн маросими учун бир ҳафта вақт бердик”, — деган АҚШ президенти.

 

Шу билан бирга, Трамп музокаралар расман тўхтатилганини ёки танаффус эълон қилинганини бевосита тасдиқламаган. Унинг баёноти АҚШ ва Эрон ўртасида давом этаётган музокаралар фонида янграган.

 

Аввалроқ, The Wall Street Journal нашри манбаларига таяниб, Трамп Теҳрон билан музокаралар ўзаро англашув меморандумида белгиланган 60 кунлик муддатдан ошиб кетишини муаммо сифатида кўрмаётганини хабар қилган эди.

 

Эроннинг марҳум Олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 3 июль куни Теҳронда бошланган. Дафн маросимининг асосий тадбирлари 4–9 июль кунлари Эроннинг бир неча шаҳарида ўтказилиши, якуний маросим эса Машҳад шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.