Ўзбекистон

Президент Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммосини бартараф этишни топширди

Оқова сув иншоотига 1 сентябргача замонавий фильтрлаш ускуналари ўрнатилади.

Президент Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммосини бартараф этишни топширди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри, хусусан, Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахтнинг бир қатор долзарб муаммолари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолисини узоқ йиллардан буён безовта қилиб келаётган оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддиларга 1 сентябргача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиб, ушбу муаммони тўлиқ бартараф этиш топширилди.

 

Шунингдек, келгуси йилдан Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлари билан Қуйи Чирчиқ туманида суткасига 300 минг куб метр оқова сувни қайта ишлаш қувватига эга замонавий сув тозалаш иншооти қурилиши бошланиши маълум қилинди. Мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида Сергелидаги мавжуд иншоотга тушаётган юклама сезиларли даражада камаяди.

 

Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида жорий йилда Сергели туманининг 23 километр асосий йўлларида ҳаракат хавфсизлиги қайта кўриб чиқилиши белгиланди. Лойиҳа доирасида 455 та «ақлли» светофор ўрнатилади, 150 та автобус бекати янгиланади ҳамда 10 минг ўринли автотураргоҳ барпо этилади.

 

Бундан ташқари, келаси йилда Янги Сергели кўчасида 5,5 километрлик БРТ (тезкор автобус) йўлаги қурилиши режалаштирилган. Ушбу йўлак Шота Руставели кўчаси билан боғланиб, жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.

 

Йиғилишда, шунингдек, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларини пойтахтнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган Тошкент ҳалқа йўлидаги янги кўприк қурилишини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.