Спорт

Эрлинг Холанд дубли Бразилияни ЖЧдан чиқариб юборди

Норвегия тарихда илк бор Жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.

Эрлинг Холанд дубли Бразилияни ЖЧдан чиқариб юборди

 

2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор мундиал чорак финалига чиқди.

 

АҚШнинг Шарқий Рутерфорд шаҳридаги MetLife стадионида ўтказилган учрашувнинг бош ҳаками Исмоил Элфат бўлди.

 

Беллашувнинг 14-дақиқасида бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэс пенальтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда, 67-дақиқада Неймар майдонга тушди.

 

Учрашув тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Холанд 79-дақиқада ҳисобни очди, 90-дақиқада эса ўзининг иккинчи голини уриб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Қўшимча дақиқаларда Неймар пенальтидан гол урган бўлсада, бу Бразилияни мағлубиятдан қутқара олмади.

 

Норвегия чорак финалда Мексика – Англия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Бразилия эса мусобақани 1/8 финал босқичида тарк этди.

 

Қайд этилишича, бу Норвегиянинг Жаҳон чемпионати тарихидаги илк чорак финалидир. Бразилия эса 1990 йилдан буён илк бор мундиални шунчалик эрта босқичда якунлади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"