Ўзбекистон

Алифбо ислоҳоти: нега 30 йил давомида ноқулай O‘, G‘, Sh, Ch белгилари билан қийналдик?

Янги қонун лойиҳаси доирасида муаммоли 4 та ҳарф яхлит шаклга ўтади. Бу ўқиш, ёзиш ва териш тезлигини оширади.

Алифбо ислоҳоти: нега 30 йил давомида ноқулай O‘, G‘, Sh, Ch белгилари билан қийналдик?

Қонунчилик палатаси ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Бу қадам 1995 йилда йўл қўйилган энг йирик стратегик ва техник хатони тузатишга хизмат қилади. 

 

Хўш, биз нега 30 йил давомида ноқулай O‘, G‘, Sh, Ch белгилари билан қийналдик? 

 

1993 йилда қабул қилинган илк лойиҳада алифбомиз мукаммал ва яхлит эди (Ç ç, Ş ş, Ğ ğ, Ö ö). 1995 йилга келиб эса Туркия билан сиёсий совуқлашиш ва "миллий ҳарфлар компьютер клавиатурасига тушмайди" деган нотўғри ваҳима сабаб тил техникага қурбон қилинди. 

 

Биринчидан, O‘ ва G‘ даги тескари вергуллар глобал тизимларда (Google, Yandex) хатолик деб ўқилади ва интернетда ўзбекча маълумотлар қидирувини қийинлаштиради. 

 

Иккинчидан, битта товушни бир неча ҳарф билан ёзиш (Ch, Sh, Ng) матнларни узайтириб, матбаада тонналаб ортиқча қоғоз ва бўёқ исрофига олиб келди. 

 

Учинчидан, қўшҳарф ва апострофлар мактаб ёшидаги болаларда доимий имловий чалкашликларни яратди. Сенат кўриб чиқиши кутилаётган янги қонун лойиҳаси алифбони 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат қилишни назарда тутмоқда. Муаммоли 4 та ҳарф яхлит шаклга ўтади. Бу ўқиш, ёзиш ва териш тезлигини оширади. 

 

Ўзгариш босқичма-босқич амалга оширилади. Амалдаги ҳужжатлар, пуллар ва пешлавҳалар бирданига эмас, балки табиий эскириш муддатига қараб режали янгиланади. 30 йил давомида тилимизни компьютер клавиатурасига сиғдиришга уриндик. Эндиликда техника тилни чеклаши эмас, технология ўзбек тилининг мукаммал тизимига хизмат қилиши керак. Халқ клавиатурани ўз тилига мослаштирадиган даврга ниҳоят етиб келди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.