Жаҳон

Эроннинг собиқ олий раҳнамосининг жасади Ироққа олиб келинди

Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 4–9 июль кунлари бўлиб ўтмоқда.

Эроннинг собиқ олий раҳнамосининг жасади Ироққа олиб келинди


 
7 июль оқшомида Эроннинг собиқ олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг жасади Ироқнинг Нажаф шаҳрига олиб келинди. Аэропортда расмий кутиб олиш маросими ташкил этилиб, унда Ироқ бош вазири Али Ал-Зайди, Эрон президенти Масуд Пезешкиён, шунингдек, Хоманаийнинг уч ўғли — Мустафо, Мейсам ва Масъуд ҳам кўриниш берди. Бу ҳақда INА нашри хабар берди.

 

Бироқ Эроннинг амалдаги олий раҳнамоси Можтаба Хоманаий тадбирда қатнашмади. У жорий йилнинг 9 март куни отасининг ўрнига олий раҳнамо этиб тайинланган эди. Манбаларга кўра, АҚШ ва Исроилнинг авиазарбаларидан кейин олган тан жароҳатлари сабабли у ҳануз омма олдида кўриниш бермаган. Унинг маросимда иштирок этмагани хавфсизлик масалалари билан изоҳланмоқда.

 


Маросимнинг Нажаф ва Карбало каби шиалар учун муқаддас шаҳарларда ўтказилиши, сўнгра жасаднинг Эрондаги Машҳад шаҳрига олиб борилиши Теҳрон томонидан нафақат диний, балки геосиёсий аҳамиятга эга қадам сифатида талқин қилинмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу орқали Эрон Ироқдаги сиёсий ва ижтимоий таъсири ҳануз сақланиб қолаётганини намойиш этишга уринмоқда.

 


Бироқ бундай йирик маросимни Ироқ ҳудудида ўтказиш Бағдод учун мураккаб дипломатик вазиятни юзага келтирмоқда. Тадбир Ироқ бош вазирининг Вашингтонга режалаштирилган ташрифи арафасида бўлиб ўтаётгани сабабли, Бағдод бир томондан Теҳрон билан яқин алоқаларини намойиш этишга, иккинчи томондан эса АҚШ учун минтақадаги ишончли ҳамкор мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.



Маросимда иштирок этувчи одамлар сони Теҳрон, Вашингтон ва Бағдод томонидан диққат билан кузатилмоқда. Теҳрон учун катта оломон унинг минтақадаги таъсири ҳануз кучли эканининг рамзи бўлса, Бағдод учун тадбирни ички норозиликлар ва дипломатик зиддиятларсиз ўтказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

 


Маросим муносабати билан Ироқ бош вазири Али Ал-Зайди чоршанба кунини мамлакат бўйлаб дам олиш куни деб эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга берилган дастлабки авиазарбалар чоғида ҳалок бўлган эди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Актомова Наргис тайёрлади

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"