Жаҳон

Покистонда юк самолёти бедарак йўқолди

Парвоз вақтида навигация тизимидаги носозлик ҳақида диспетчерларга хабар берган самолёт билан бир неча дақиқадан сўнг алоқа узилган.

Покистонда юк самолёти бедарак йўқолди


 
Покистон қутқарув хизматлари Араб денгизи устида радар алоқасини йўқотган K2 Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-400 юк самолётини қидиришни давом эттирмоқда. Самолёт бортида беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.


 
Покистон аэропортлари маъмурияти маълумотига кўра, самолёт 7 июль куни БААнинг Шаржа шаҳридан Карачига парвоз қилаётган вақтида навигация тизимида носозлик юзага келгани ҳақида диспетчерларга хабар берган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, ҳаво кемаси билан алоқа узилган. Flightradar24 маълумотлари самолёт алоқа узилишидан аввал баландликни кескин ўзгартирганини, сўнг эса Араб денгизига томон жуда тез пасайганини кўрсатмоқда.


 
Покистон ҳарбий-денгиз кучлари, ҳарбий ҳаво кучлари ва бошқа давлат идоралари иштирокида кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти олиб борилмоқда. Қидирув ишларига PNS Зулфиқар ҳарбий кемалари, разведка самолётлари ҳамда савдо кемалари жалб қилинган. Бироқ кучли муссон шамоллари ва денгиздаги ноқулай об-ҳаво қутқарув ишларини мураккаблаштирмоқда.


 
Расмийлар ҳозирча самолётнинг қулаганини расман тасдиқламаган. Шу билан бирга, қидирув ишлари асосан Карачидан тахминан 155 денгиз мили (қарийб 287 километр) жануби-ғарбдаги ҳудудда олиб борилмоқда.


 
К2 Airways авиакомпанияси ҳукумат идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини билдириб, экипаж аъзоларининг омон қолишига умид қилаётганини маълум қилди. Reuters хабарига кўра, бедарак йўқолган Boeing 737-400 ушбу хусусий авиакомпаниянинг ягона самолёти бўлган.


 
Авиация мутахассислари самолётнинг қисқа вақт ичида кескин баландлик йўқотиши одатий двигатель носозлигига хос эмаслигини таъкидламоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов самолёт топилгандан кейингина бошланиши мумкин.

 

Бу воқеа Покистонда 2020 йилда Карачи шаҳрида юз берган ва 97 кишининг ҳаётига зомин бўлган Pakistan International Airlines самолёти ҳалокатидан бери мамлакатдаги илк йирик авиация ҳодисаси бўлиши мумкин.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"