Жаҳон

Трамп Испания билан барча савдо алоқаларини тўхтатишни буюрди

Вашингтон ва Мадрид ўртасидаги муносабатлар март ойида Испания ҳукумати АҚШга Рота ва Морон қўшма ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермаганидан буён ёмонлашиб келмоқда.

Трамп Испания билан барча савдо алоқаларини тўхтатишни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп НАТО саммити чоғида молия вазири Скотт Бессентга Испания билан барча савдо алоқаларини тўхтатиш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Унинг айтишича, бундай қарорга Мадриднинг НАТО мажбуриятларини бажармаётгани ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватламагани сабаб бўлган, демоқда Reuters ахборот агентлиги


 
Трамп Анқарада журналистлар билан суҳбатда Испанияни "НАТОдаги даҳшатли ҳамкор" деб атади.


 
"Мен молия вазирига Испания билан барча савдо алоқаларини тўхтатишни буюрдим. Биз улар билан ҳеч қандай савдо қилишни истамаймиз", деди АҚШ президенти.


 
АҚШ президенти, шунингдек, Испания альянснинг мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш бўйича янги мақсадини қўллаб-қувватламаётганини танқид қилди. Трампнинг фикрича, НАТОга аъзо барча давлатлар мудофаа учун тенг даражада маблағ ажратиши керак.


 
Вашингтон ва Мадрид ўртасидаги муносабатлар март ойидан буён кескинлашиб бормоқда. Ўшанда Испания ҳукумати АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари учун Рота ва Морон қўшма ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермаганди. Кейинчалик Мадрид АҚШ ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ҳам ёпган эди.


 
Reuters маълумотига кўра, Пентагон аввалроқ Испанияга нисбатан қатор босим чораларини, жумладан, НАТОдаги мақомини қайта кўриб чиқиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилган. Бироқ бу борада расмий қарор қабул қилинмаган.


 
Трампнинг янги баёноти АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яна кучайган бир пайтда янгради. АҚШ 8 июль куни тонгда Эрон ҳудудидаги 80 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берган, бунга жавобан Эрон Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дронлар билан ҳужум қилган эди. Шу фон сабаб НАТО ичидаги келишмовчиликлар янада яққол намоён бўлмоқда.


 
Ҳозирча Испания ҳукумати Трампнинг савдо алоқаларини тўхтатиш ҳақидаги сўнгги баёнотига расмий муносабат билдирмаган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"