Жаҳон

АҚШга қилинган ҳар бир ҳужумга Эронга 20 карра зарба берамиз — Трамп

АҚШ президенти Эронни янги ҳужумлардан огоҳлантириб, ҳарбий жавоб янада кескин бўлишини билдирди.

АҚШга қилинган ҳар бир ҳужумга Эронга 20 карра зарба берамиз — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди. Унинг айтишича, Қўшма Штатлар ҳар бир ҳужум эвазига Эронга 20 баравар зарба беришга тайёр.

 

Трамп бу ҳақда Туркияда ўтказилган НАТО саммитидан сўнг президент самолёти бортида журналистлар билан мулоқот чоғида баёнот берган.

 

“Биз уларга қаттиқ зарба бердик. Бу уларнинг кеча қилган ҳаракатларига жавоб эди. Улар учта кемага ҳужум қилишди. Агар улар бизга яна зарба берса, биз уларга 20 марта зарба берамиз”, — деди АҚШ президенти.

 

Шунингдек, у АҚШ ва Эрон ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий можаро қайта бошланиши эҳтимоли ҳақида аниқ прогноз бера олмаслигини билдириб, бундай вазият юзага келган тақдирда АҚШ тезкор устунликка эришишига ишонч билдирди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон вакиллари Вашингтон билан эҳтимолий келишув масаласида алоқага чиққан. Бироқ у Теҳроннинг бундай келишувга содиқ қолиш-қолмасига шубҳа билдирган.

 

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги Америка ҳарбийлари Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги ҳарбий имкониятларини чеклаш мақсадида зарбаларни қайта бошлаганини маълум қилган эди. Шунингдек, Доналд Трамп 8 июль куни Эрон билан сулҳ амалда ўз кучини йўқотганини билдирган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.