Ўзбекистон

Тўрт ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимлари фош этилди

Текширувларда имтиёзли кредитларни ноқонуний расмийлаштириш, қалбаки ҳужжатлар орқали маблағларни ўзлаштириш ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Тўрт ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимлари фош этилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон ва Бухоро вилоятларида кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар фош этилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда банк тизими ходимлари ва бошқа шахсларнинг имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

 

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида тижорат банкининг уч нафар банк хизматлари маркази ходими ўзаро тил бириктириб, беш нафар фуқаро номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, 146 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани маълум бўлди.

 

Фарғона вилоятининг Риштон туманида эса тижорат банки филиалининг масъул ходимлари ва бошқа шахслар 21 нафар фуқаро номига "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида ҳунармандчилик, тикув ускуналари, иссиқхона ва чорвачиликни ривожлантириш учун жами 747 миллион сўм имтиёзли кредит ажратган. Бироқ фуқаролар бундан бехабар бўлган, маблағлар эса таъминотчи корхоналар ҳисобига ўтказилиб, ўзлаштирилган.

 

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида тижорат банки банк хизматлари маркази бошқарувчисининг собиқ ўринбосари ва бошқа шахслар фуқаро номига сохта тартибда якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ташкил этиб, қалбаки ҳужжатлар асосида 500 миллион сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштиргани аниқланган.

 

Бухоро вилоятининг Жондор туманида тижорат банкининг собиқ раҳбари ва собиқ мутахассиси фуқаролар хабарисиз уларнинг номига 110 миллион сўм кредит расмийлаштириб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди.

 

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида тижорат банкининг собиқ бўлим бошлиғи фуқарога ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилиб, қалбаки кредит шартномаси орқали ажратилган маблағнинг 90 миллион сўмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатларнинг барчаси юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.