Жаҳон

Ўзбекистонлик оилалар учун барча шароитларни яратамиз — Александр Лукашенко

Беларус президенти Ўзбекистон фуқароларини, хусусан оилаларни Беларусга келиб, яшаш ва ишлашга таклиф қилди.

Ўзбекистонлик оилалар учун барча шароитларни яратамиз — Александр Лукашенко

 

Минск шаҳрида Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида Беларус раҳбари мамлакатда ишчи кучига эҳтиёж мавжудлигини таъкидлаб, ўзбекистонлик оилаларни Беларусда истиқомат қилишга чaқирди.

 

Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусда ер ва сув ресурслари етарли бўлсада, айрим соҳаларда ишчи кучи танқислиги кузатилмоқда. Шу боис у ўзбекистонлик оилалар Беларусга келиб, яшаши, меҳнат қилиши, зарурат туғилганда тиббий хизмат ва таълим олиш имкониятидан фойдаланишини исташини билдирган.

 

Беларус президенти, шунингдек, икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни алоҳида қайд этиб, мавжуд яқинликни амалий ҳамкорлик билан мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

 

Музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Беларус томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, зарурат туғилганда ўзбекистонлик мутахассисларни Беларусдаги корхоналарда ўқитишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Бундан ташқари, Беларус Ўзбекистон инвесторларини мамлакатнинг Витебск вилоятида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширишга таклиф этган. Лукашенко бундай ҳамкорлик Ўзбекистонни сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш, Беларус учун эса янги иш ўринлари яратиш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга хизмат қилишини қайд этган.

 

Шунингдек, у Беларус ҳудудларида Ўзбекистон савдо уйлари тармоғини кенгайтириш ташаббусини илгари сурган.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Беларус президентлари икки давлат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.