Жаҳон

ЖЧда иштирок этган Жанубий Африка футболчиси 25 ёшида вафот этди

Жейден Адамс яқинда Жанубий Африка терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 да иштирок этган эди.

ЖЧда иштирок этган Жанубий Африка футболчиси 25 ёшида вафот этди

Жанубий Африка миллий терма жамоаси ва Mamelodi Sundowns клуби ярим ҳимоячиси Жейден Адамс 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Soccer Laduma нашри футболчининг яқинларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, Адамснинг вакиллари ва васийси унинг вафот этганини тасдиқлаган. Бироқ ўлим сабаби ҳозирча ошкор этилмаган.

 

Футболчининг устози Брендин Жонсон оила номидан марҳумнинг яқинлари оғир қайғуни бошдан кечираётганини билдириб, уларнинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни сўради.

 

Жейден Адамс яқинда Жанубий Африка терма жамоаси сафида ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди. У фаолияти давомида аввал Stellenbosch ФC сафида тўп суриб, кейинчалик Mamelodi Sundownsга кўчган ҳамда миллий терма жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланганди.

 

Нашрнинг қайд этишича, футболчининг вафоти билан боғлиқ қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

custom img

Хитойда “Бави” тўфони хавфи сабаб 600 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Филиппинда тўфон натижасида 17 киши ҳалок бўлди.

custom img

Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади — Можтабo Хоманаий

Эрон Олий Раҳбари қасос олиш халқ иродаси эканини билдириб, АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

custom img

Пентагон НУЖлар ҳақида янги ҳужжатларни эълон қилди

АҚШ Уруш вазирлигининг таъкидлашича, эълон қилинган ҳужжатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқламайди.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қилинмаслигини эълон қилишни сўради.

custom img

Хитойдаги пойабзал фабрикасида юз берган ёнғинда 28 киши ҳалок бўлди

Компания эгаси ва яна бир неча мансабдор шахс бепарволикда гумонланиб ҳибсга олинган.

custom img

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Янги санкциялар Эроннинг молиявий тармоқлари ва Али Ансорий бошқарувидаги активлар тизимини ўз ичига олади.

custom img

Путин кузда янги сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Россия президенти Донетск ва Луганск вилоятларининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни асосий мақсад деб билмоқда.

custom img

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"