Ўзбекистон

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда ишлаб чиқариш, транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларини вақтинча чеклаш назарда тутилади.

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш ва ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда тезкор чоралар кўриш тартибини белгиловчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муҳокама 12 декабрга қадар давом этади.

 

Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги 46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжатда ҳаво сифатини баҳолашнинг ягона миллий индексация тизимини жорий этиш, узлуксиз мониторингни йўлга қўйиш ва аҳолини реал вақт режимида хабардор қилиш механизмларини яратиш назарда тутилган.

 

Шунингдек, атмосфера ҳавоси кескин ифлосланган ҳолатларда ишлаб чиқариш қувватларини вақтинча пасайтириш, транспорт ҳаракатини чеклаш ва қурилиш ишларига вақтинчалик чекловлар киритиш каби чоралар белгиланиши кўзда тутилган.

 

Лойиҳада ифлосланишнинг олдини олиш, экологик оқибатларни бартараф этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда масъул давлат органлари ўртасида тезкор ахборот алмашинуви ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни таъминлаш механизмлари ҳам акс этган.

 

Ҳужжат қабул қилиниши натижасида атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, мониторинг натижаларининг очиқлигини таъминлаш ва ифлосланишнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш кутилмоқда.

 

Фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини 12 декабрга қадар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида билдириши мумкин. Муҳокама якунида келиб тушган таклифлар асосида лойиҳа такомиллаштирилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилади.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Шу тариқа суд ҳужжати ижроси амалда тамомланди.