Ўзбекистон

ЙҲХБга ҳақоратли мурожаат йўлланди: икки ҳайдовчи 5 суткага қамалди

Жарималардан норози бўлган икки андижонлик ҳайдовчи ЙҲХБнинг электрон мурожаатлар тизимида ҳақоратли изоҳлар қолдиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

ЙҲХБга ҳақоратли мурожаат йўлланди: икки ҳайдовчи 5 суткага қамалди

Андижон вилоятида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг электрон мурожаатлар тизимига ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қолдирган икки фуқаро 5 суткадан маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролардан бири 19 ноябрь куни Хўжаобод туманида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани учун жаримага тортилган. Бундан норози бўлган ҳайдовчи шикоят бўлимига ҳақоратли сўзлар билан изоҳ қолдирган. Шундан сўнг у ЙҲХБ ходимлари томонидан чақиртирилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилган.

 

Иккинчи фуқаро эса тезликни оширгани учун жаримага тортилган. У ҳам бундан норозилигини ҳақоратли сўзлар билан ифодалаб, электрон мурожаат тизимида одоб-ахлоқ меъёрларига зид изоҳ қолдирган.

 

Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, бундай мурожаатлар ўрганилиб, ҳуқуқбузарлар аниқланади. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилади.

 

Суд қарори билан ҳар икки фуқарога 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Ёнғин вақтида бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам ёрдам кўрсатилган.

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда ишлаб чиқариш, транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларини вақтинча чеклаш назарда тутилади.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.