Умумий овқатланиш корхоналари савдоси ошди: товар айланмаси 229,7 трлн сўмга етди
2026 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатда умумий овқатланиш соҳасида 30 888 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатда умумий овқатланиш соҳасида 30 888 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 148 таси йирик корхоналар, 30 740 таси эса кичик корхона ва микрофирмалардир.
Ҳисобот даврида соҳадаги корхоналар товар айланмаси 229,7 трлн сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичнинг 77,2 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари, 22,8 фоизи эса йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келган.








