Ўзбекистонда тўқимачилик саноати: ишлаб чиқариш ҳажми 12,9 фоизга ошди
Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида қайд этилган.

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 79,4 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 12,9 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида қайд этилган. Бу ерда 10 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Кейинги ўринларда Андижон вилояти — 8,6 трлн сўм, Қашқадарё вилояти — 7,7 трлн сўм, Хоразм вилояти — 7,1 трлн сўм ва Наманган вилояти — 7 трлн сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 6,4 трлн сўм, Самарқанд вилоятида 5,8 трлн сўм, Тошкент шаҳрида 5,1 трлн сўм ва Сурхондарё вилоятида 5 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Тошкент вилоятида ушбу кўрсаткич 4,7 трлн сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 4,3 трлн сўмни, Жиззах вилоятида 3,5 трлн сўмни, Сирдарё вилоятида 2,7 трлн сўмни ташкил этган.
Энг кам ишлаб чиқариш ҳажми Навоий вилоятида кузатилган — 1,6 трлн сўм.








