Спорт

"Бизга ҳеч ким ҳеч нарсани текинга бермайди" — Месси

Аргентина сардори жамоа FIFA ёки ҳакамлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этиб, жамоа барча натижаларга фақат меҳнат ва кураш орқали эришаётганини айтди.

"Бизга ҳеч ким ҳеч нарсани текинга бермайди" — Месси

Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Жаҳон чемпионатида жамоасига ён босилаётгани ҳақидаги танқидларга муносабат билдириб, Аргентина эришаётган муваффақиятлар ҳеч кимнинг ёрдами билан эмас, футболчиларнинг меҳнати эвазига қўлга киритилаётганини таъкидлаган.


Месси Англия устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг журналистлар билан суҳбатда жамоа яна бир бор ўз кучини исботлаганини айтган.

 

"Эришган ютуқларимиз ақл бовар қилмайди. Яна бир Жаҳон чемпионати финалига чиқдик. Бу кимларгадир ёқмаслиги мумкин, улар истаганини гапиришсин. Аммо бу жамоа ҳеч ким бизга ҳеч нарсани текинга бермаётганини яна бир бор исботлади", деган Месси.

 

Унинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашади ва натижаларни майдонда ҳал қилади.
"Биз курашамиз, рақобат қиламиз ва яхши футбол намойиш этамиз. Бугун ҳисобда ортда бўлсак ҳам, Англияга қарши ўйинни қандай назорат қилганимизни кўрдингиз. Мен бу жамоа билан фахрланаман ва барча аргентиналикларга қувонч улашаётганимиздан хурсандман", деган сардор.

 

Мессининг баёноти Жаҳон чемпионати давомида Аргентина фойдасига ҳакамлик қарорлари чиқарилаётгани ҳақидаги баҳслар ортидан янгради. Айниқса, Миср ва Швейцарияга қарши учрашувлардан кейин ижтимоий тармоқларда Аргентина «ВАРгентина» дея масхара қилина бошлаган, айрим мухлислар ва собиқ футболчилар FIFA жамоага ён босаётганини даъво қилган эди. Бироқ FIFA Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пиерлуижи Коллина бу айбловларни рад этиб, турнирдаги барча ҳакамлар мустақил ишлаётганини ва уларнинг ҳалоллигига шубҳа қилиш учун асос йўқлигини билдирган.

 

Месси Англияга қарши ярим финалда гол урмаган бўлсада, иккала голга ҳам ассистентлик қилди. Унинг узатмаларидан сўнг аввал Энсо Фернандес, сўнг эса қўшимча дақиқаларда Лаутаро Мартинес гол уриб, Аргентина 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада амалдаги жаҳон чемпиони кетма-кет иккинчи, умумий ҳисобда эса бешинчи йирик халқаро финалга йўл олди.

 

39 ёшли Месси ушбу мундиалда 8 та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. У, шунингдек, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди ва олтинчи мундиалидаги фаолиятини яна бир финал билан безаш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Бизга ҳеч ким ҳеч нарсани текинга бермайди" — Месси | Zamon.uz