Ўзбекистон

Фарғонада кучли зилзила бўладими?

Фарғона водийсида яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши ҳақидаги хабарларга ЎзР Фа ойдинлик киритди.

Фарғонада кучли зилзила бўладими?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона водийсида яқин вақт ичида кучли зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси расмий муносабат билдирди.

 

Сейсмология институти лаборатория мудири Улфат Нурматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудуд ҳисобланади ва мамлакатдаги йирик ер ёриқлари ҳамда уларнинг зилзила келтириб чиқариш салоҳияти илмий жиҳатдан чуқур ўрганилган.

 

Унинг сўзларига кўра, республика ва қўшни давлатлар ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган максимал зилзила кучи бўйича махсус хариталар ишлаб чиқилган. Барча янги бино ва иншоотлар айнан ушбу сейсмик хариталар асосида лойиҳалаштирилади ва қурилади.

 

Мутахассис Фарғона водийсида охирги йирик зилзила 2011 йилда Қон ҳудудида содир бўлиб, унинг магнитудаси 6,4 ни ташкил этганини эслатди. Шундан буён асосан 5–5,5 магнитудали зилзилалар қайд этилган бўлиб, улар нисбатан тез-тез учраса-да, кучи пастроқ.

 

Қайд этилишича, сейсмик салоҳияти юқори бўлган йирик ер ёриқлари асосан Тожикистоннинг Помир ҳудудлари орқали ўтади. У ерда магнитудаси 7 гача бўлган зилзилалар юз бериши мумкин, бироқ уларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик таъсири 9 баллдан ошмайди.

 

Шунингдек, Афғонистон ҳудудида тез-тез содир бўладиган чуқур ўчоқли зилзилалар Марказий Осиё давлатларида сезилиши мумкинлиги, аммо улар катта чуқурликда юз бергани сабабли кучи сезиларли даражада сусайиши таъкидланди.

 

Мутахассиснинг маълум қилишича, Фарғона водийсининг 90 фоиздан ортиқ ҳудуди 8 балли ҳудуд ҳисобланади. Айрим кичик ҳудудларда, жумладан Андижон шаҳрининг шарқий қисмида, максимал шароит юзага келгандагина 9 баллик силкиниш эҳтимоли мавжуд.

 

Билдирилишича, амалдаги сейсмик хариталар 50 йиллик давр учун тузилган бўлиб, уларга кўра ҳудудда 8 баллдан кучли зилзила кузатилиш эҳтимоли атиги 5 фоизни, бундай ҳолат юз бермаслик эҳтимоли эса 95 фоизни ташкил этади.

 

Мутахассис ваҳимага тушиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади.

Тўй учун қарзга ботмаслик, ёшларни гиёҳвандликдан асраш: Жиззахда медиа-тур ўтказилди

Тўй учун қарзга ботмаслик, ёшларни гиёҳвандликдан асраш: Жиззахда медиа-тур ўтказилди

Унда исрофгарчиликнинг олдини олиш, ёшларни гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади? — ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади? — ҳокимлик изоҳ берди

Ҳокимлик иситиш тизимларини ишга туширишда амалдаги об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинишини маълум қилди.

Тошкентда ҳаво сифати “носоғлом” даражада: бунга нима сабаб бўлди?

Тошкентда ҳаво сифати “носоғлом” даражада: бунга нима сабаб бўлди?

Ҳаво сифати махсус комиссия томонидан доимий кузатиб борилмоқда.

Фарғонада 28 нафар боғча тарбияланувчиси касалхонага ётқизилди: озиқ-овқат намуналари текширилмоқда

Фарғонада 28 нафар боғча тарбияланувчиси касалхонага ётқизилди: озиқ-овқат намуналари текширилмоқда

Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган яна 23 нафарига уйда даволанишга рухсат берилган.

1,4 минг тонна газ қаерга кетган? “Ҳудудгазтаъминот” талон-торож ҳолатларини маълум қилди

1,4 минг тонна газ қаерга кетган? “Ҳудудгазтаъминот” талон-торож ҳолатларини маълум қилди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўтказилган текширувлар юзасидан 19 та жиноят иши қўзғатилган.

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.