Спорт

ЖЧ—2026: Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди

19 июль куни Жаҳон чемпионати финалида Испания ва Аргентина чемпионлик учун баҳс олиб боради.

ЖЧ—2026: Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди

Аргентина терма жамоаси 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

АҚШнинг Атланта шаҳридаги Mercedes-Benz Stadiumда бўлиб ўтган учрашувни америкалик ҳакам Исмоил Элфат бошқариб борди.

 

Ҳисоб ўйиннинг 55-дақиқасида Англия ҳужумчиси Энтони Гордон томонидан очилди. Аргентина 85-дақиқада Энсо Фернандеснинг голи эвазига мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган 2-дақиқада эса Лаутаро Мартинес рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Аргентинага ғалаба келтирди.

 

Учрашувда Лионель Месси иккита голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 39 ёш-u 21 кунлигида Жаҳон чемпионати ярим финалида майдонга тушган энг ёши катта майдон ўйинчиси сифатида тарихга кирди.

 

Мазкур натижа билан амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига йўл олди.

 

Финалда Лионель Скалони шогирдлари аввалроқ Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Финал учрашуви 19 июль куни бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳсда эса Англия ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЖЧ—2026: Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди | Zamon.uz