Жаҳон

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси тобора кучайиб бормоқда, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, вирус оқибатида вафот этганлар сони камида 930 нафарга етган, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тани ташкил этмоқда.

 

Қайд этилишича, фақат жума кунидан кейинги 24 соат ичида 37 нафар бемор вафот этган. Бу эпидемия 15 май куни расман эълон қилинганидан буён кузатилган энг юқори кунлик ўлим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Эбола Кoнго ДРда аввалги эпидемияларга қараганда тезроқ тарқалаётганидан огоҳлантирди. Ташкилот бош директори Тедрос Аданом Гебреесуснинг таъкидлашича, 2018–2020 йиллардаги Эбола эпидемиясида тасдиқланган ҳолатлар сони 2 минг нафарга етиши учун 10 ойдан ортиқ вақт кетган бўлса, бу сафар мазкур кўрсаткич атиги икки ой ичида қайд этилди. ЖССТ ҳақиқий касалланганлар сони расмий статистикадан камида икки баробар кўп бўлиши мумкинлигини билдирди.

 

Тедроснинг сўзларига кўра, ушбу эпидемия тарихдаги учинчи энг йирик Эбола авж олиши бўлиб, сўнгги бир ой ичида тарқалиш суръати аввалги барча эпидемиялардан юқори бўлган.

 

Конго ДРдаги 17-Эбола эпидемияси мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Итури провинциясида бир неча кишининг вафотидан сўнг аниқланган. Ҳозиргача вирус мамлакатнинг бешта вилоятида ҳамда қўшни Угандада қайд этилган. Бироқ ЖССТ маълумотига кўра, Уганда деярли Эбола вирусидан холи ҳудудга айланган бир пайтда, Конго ДРда касаллик мисли кўрилмаган тезликда тарқалмоқда.

 

Вазиятни мураккаблаштираётган омиллардан яна бири Итури провинциясидаги тиббиёт ходимларининг иш ташлашидир. Улар эпидемия бошланганидан буён хавфли шароитларда ишлаётганига қарамай, меҳнатига ҳақ тўланмаганини билдириб, Буниа умумий шифохонасига киришни тўсиб қўйган.

 

ЖССТ маълумотига кўра, янги аниқланаётган ҳолатларнинг 80 фоиздан ортиғи илгари кузатувга олинган контактлар рўйхатидан ташқарида аниқланмоқда. Бу эса вируснинг юқиш занжирлари ҳали ҳам тўлиқ аниқланмаётганини кўрсатмоқда.

 

Конго ДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда 724 нафар бемор шифохоналарда изоляцияда даволанмоқда. Сўнгги 24 соат ичида яна 22 нафар бемор соғайгани қайд этилган, эпидемия ўчоқларида эса касаллик тарқалишини жиловлаш бўйича чоралар кучайтирилмоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.