Спорт

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

 

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов ва бельгиялик ярим ҳимоячи Жереми Доку "Манчестер Сити" билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартномалар имзолаш арафасида.

 

Бу ҳақда The Athletic нашри журналисти Сем Ли маълум қилди.

 

Манбага кўра, ҳар икки футболчи билан амалдаги келишувлар узайтирилади. Хусановнинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача, Докуники эса 2028 йил июнигача амал қилади.

 

22 ёшли Абдуқодир Хусанов 2025 йил январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан "Манчестер Сити" сафига қўшилган. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган ҳамда клуб билан Англия Кубоги ва Лига кубогида ғолиб чиқди.

 

Жереми Доку эса 2025/26 йилги мавсумда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 14 та голли узатма муаллифи бўлди.

 

Аввалроқ "Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Фил Фоден билан ҳам янги шартнома имзолагани маълум қилинган эди. Клуб яқин кунларда ҳимоячи Ёшко Гвардиол билан ҳам янги келишувни расмийлаштириши кутилмоқда.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"