Жаҳон

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

Компаниянинг молиявий муаммолари Марказий Осиёнинг ядровий энергия соҳасидаги режаларини хавф остида қолдирмоқда.

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

 

Россиянинг стратегик аҳамиятга эга давлат корпорацияларидан бири бўлган «Росатом» ҳозирда жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Россия томонидан эълон қилинган ушбу муаммолар фонида «Росатом»нинг Қозоғистон ва Ўзбекистонда атом электр станциялари қуриш бўйича лойиҳалари кечикиши мумкин.

 

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилишда ёқилғи бозоридаги қийинчиликларни тан олган ва бу ҳолат вақтинчалик эканини билдирган эди. Шу билан бирга, у Россия иқтисодиёти барқарорлигини таъкидлаган.

 

Бироқ, Eurasianet нашрининг ёзишича, яқин орада Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз атом энергетикасини ривожлантириш режаларини қайта кўриб чиқишига тўғри келиши мумкин.

 

«Росатом» раҳбари Алексей Лихачёв «ноқулай иқтисодий шароитлар» туфайли компания жорий йилда инвестиция дастурини қарийб 50 фоизга қисқартираётганини маълум қилди. Шунингдек, келгуси 18 ой ичида операцион харажатларни 10 фоизга камайтириш режалаштирилган.

 

«Биз бир қатор лойиҳалардан зудлик билан воз кечдик ёки уларни амалга ошириш муддатларини кейинги даврга кўчирдик. Бунда асосий мезон 2030 йилгача бўлган даврдаги самарадорлик, яъни ҳар бир киритилган рубль инвестициядан кўпроқ фойда ва даромад олиш бўлди», — дея Алексей Лихачёвнинг сўзларини Reuters келтирган.

 

Кўплаб таҳлилчилар компаниянинг молиявий муаммоларини Кремлнинг Украинадаги давом этаётган ҳарбий ҳаракатлари ва халқаро санкциялар билан боғламоқда.

 

«Росатом»нинг Марказий Осиёдаги лойиҳалари

Алексей Лихачёв қайси аниқ лойиҳалар қисқартирилаётгани ёки кечиктирилаётганига ойдинлик киритмаган.

 

Қозоғистон. Мамлакат 2025 йилда «Росатом» билан Балхаш кўли соҳилида илк атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Шундан буён лойиҳа бир неча марта кечикишлар ва баҳсларга дуч келди. Кузатувчиларнинг фикрича, бу ҳолат «Росатом»нинг молиялаштириш билан боғлиқ қийинчиликлари билан изоҳланади.

 

Лихачёвнинг баёноти лойиҳанинг 2030-йиллар ўрталарига белгиланган муддатда якунланишига оид шубҳаларни янада кучайтирди.

 

Ўзбекистон. «Росатом» Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станцияларини қуриш бўйича дастлабки келишувга ҳам эга. 2026 йил бошида компания раҳбарияти Ўзбекистоннинг молиялаштириш бўйича хавотирларини бартараф этиш мақсадида шартномани кенгайтириш ва «ядровий кластер» ташкил этиш таклифини билдирган эди.

 

                                         

 

Eurasianet маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатлари учун «Росатом»га муқобил вариантлар ҳам мавжуд. Қозоғистон Хитой компанияси билан мамлакатда иккита атом электр станцияси қуриш бўйича келишувга эришган. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон АҚШ билан кичик модулли ядровий реакторларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.

 

Таъкидланишича, Россия учун анъанавий йирик даромад манбаларидан бири ҳисобланган «Росатом» молиявий муаммоларга дуч келаётган ягона давлат корпорацияси эмас. Энергетика гиганти «Газпром» акциялари қиймати ҳам сўнгги уч ой давомида кескин пасайиб, компаниянинг бозор капиталлашуви ҳозирда 25 миллиард долларгача тушган.

custom img

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўлиши шарт — Трамп

АҚШ раҳбари валиаҳд шаҳзодага фуқаролик ядро дастурини қўлга киритиш учун ўз шартларини қўйди.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

custom img

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

custom img

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"