Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, Фабио Каннаваро бошчилигидаги миллий терма жамоа 6 октябр куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Баҳснинг аниқ бошланиш вақти ҳамда ўтказиладиган стадион кейинроқ эълон қилинади.

 

Мазкур учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига тайёргарлик босқичини бошлаб беради.

 

Эслатиб ўтамиз, 2027 йилги Осиё кубоги 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Б гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

custom img

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футболчи отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарори қатъийлашганини билдирди.

custom img

US Open: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мағлуб этди

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"