Жаҳон

Конго ДРдаги эпидемия дунёдаги иккинчи энг йирик Эбола эпидемиясига айланди

Мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлар сони 3,5 мингдан ошди.

Конго ДРдаги эпидемия дунёдаги иккинчи энг йирик Эбола эпидемиясига айланди

Конго Демократик Республикасидаги эпидемия мамлакат тарихидаги энг тез тарқалаётган Эбола ўчоғи бўлиб, дунё бўйича қайд этилган иккинчи энг йирик эпидемия ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Конго Алоқа ва ОАВ вазирлиги маълум қилишича, мамлакатда тасдиқланган Эбола ҳолатлари сони 3 532 нафарга етган. Шу тариқа, амалдаги эпидемия 2018–2020 йилларда кузатилган ва қарийб 3 470 нафар бемор қайд этилган аввалги йирик эпидемия кўрсаткичидан ошиб кетди.

 

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) раҳбари вазифасини бажарувчи Карл Скаунинг Reuters агентлигига айтишича, бу тарихдаги энг тез суръатларда тарқалаётган Эбола эпидемиясидир.

 

Конго Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, вирус оқибатида 1 556 киши ҳаётдан кўз юмган. Касалликнинг ўлим даражаси 44,1 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 807 нафар бемор шифохона ва изоляция марказларида даволанаётган бўлса, 626 нафари соғайган.

 

Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) маълумотига кўра, эпидемия бошланганига уч ойдан кам вақт бўлганига қарамай, ушбу даврдаги ўлимлар сони аввалги Эбола эпидемияларининг шу босқичига нисбатан беш баравар кўп.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, бундан каттароқ ягона Эбола эпидемияси 2014–2016 йилларда Гвинея, Либерия ва Серра-Леонеда қайд этилган. Ўшанда 28 616 киши касалланиб, 11 310 нафари вафот этган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Конго ДРдаги эпидемия Эбола вирусининг кам учрайдиган Бундибугё штамми сабаб юзага келган. Мазкур штаммга қарши ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

 

Эпидемияни жиловлаш ишларига мамлакат шарқидаги қуролли гуруҳлар фаолияти, тиббиёт муассасаларига уюштирилаётган ҳужумлар, халқаро молиявий ёрдамнинг қисқариши ҳамда аҳоли орасида ҳукуматга ишончнинг пастлиги ва анъанавий табибларга мурожаат қилиш ҳолатлари тўсқинлик қилмоқда.

 

ЖССТ жорий ой бошида эпидемиянинг ҳақиқий кўлами расмий статистикадан тўрт баравар кўп бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Africa CDC эса касалликни назорат остига олиш учун 1,4 миллиард доллар маблағ зарурлигини билдирди.

 

Ҳозирги кунда Эбола Конго Демократик Республикасининг Ҳаут-Уэле, Итури, Шимолий Киву, Жанубий Киву ва Тшопо вилоятларида тарқалган.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"