Жаҳон

Жанубий Африканинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғди

Ғарбий Кейпдаги тоғ чўққилари ҳам қор билан қопланди. Мамлакат об-ҳаво хизмати айрим ҳудудларда жуда совуқ, ёмғирли ва кучли шамолли об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.

Жанубий Африканинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғди

Жанубий Африканинг бир қатор провинцияларида кучли қор ёғиб, ҳаво кескин совиди. Мамлакат жанубига кириб келган совуқ ҳаво тўлқини бир нечта ҳудудларда қишки об-ҳавони юзага келтирди.

 

Шарқий Кейп, Квазулу-Натал ва Фри Стейт провинцияларининг баланд ҳудудларида қор ёққани қайд этилди. Ғарбий Кейпдаги тоғ чўққиларига ҳам қор тушган.

 

Жанубий Африка об-ҳаво хизмати мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғирли, жуда совуқ ва шамолли об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантирди. Жанубий Фри Стейт, Шимолий Кейп, Гаутенг ва Мпумаланга провинциялари ҳам совуқ ҳаво таъсирида қолган.

 

Шарқий Кейп ва Квазулу-Наталнинг ички ҳудудларида ҳам совуқ ва нам об-ҳаво кузатилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши давом этиши мумкин.

 

Кучли шамол ва ёмғирли об-ҳаво совуқни янада кучайтираётган бўлса, мамлакатнинг соҳилбўйи ҳудудларида денгиз тўлқинлари кучайгани қайд этилган.

 

Бу ҳолат мамлакатда одатда кузатиладиган нисбатан илиқ қиш шароитидан кескин фарқ қилмоқда.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.