Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига мурожаат йўллади.

 

Давлат раҳбари ёш парламентарийларни нуфузли анжуман муносабати билан самимий қутлаб, “Минг йиллардан буён тамаддунлар, халқлар ва ғояларни бирлаштираётган кўприк – кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!”, – дея таъкидлаган.

 

Президент мазкур конференциянинг Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётганини Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга халқаро ҳамжамият томонидан берилаётган юксак баҳонинг ифодаси сифатида қайд этди.

 

Анжуман дунёда глобал зиддиятлар, беқарорлик ва қуролли можаролар кучайиб бораётган мураккаб шароитда ўтказилаётгани таъкидланди. Шу нуқтайи назардан “Нотинч даврларда барча учун инсон ҳуқуқлари, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзуси долзарб экани қайд этилди.

 

Мурожаатда бугунги кунда 500 миллиондан зиёд болалар ва ёшлар қуролли можаролар ҳудудларида яшаётгани, кўплаб ёшларнинг таълим олиш имконидан маҳрум экани қайд этилди.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларнинг билим ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш белгиланган.

 

Қайд этилишича, 39 миллионлик аҳолининг қарийб 56 фоизини ёшлар ташкил этади. Сўнгги йилларда ёшларнинг таълим олиши, илмий фаолият билан шуғулланиши ва тадбиркорлик билан банд бўлиши учун кенг имкониятлар яратилган.

 

Жумладан, дунёнинг энг яхши 100 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар сони 3,5 минг нафардан ошган, илмий даражага эга ёш олимлар улуши икки баравар кўпайган. Ёшларнинг тадбиркорлар сафидаги улуши эса 35 фоизга етган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентлари бўлажак халқ вакиллари учун тажриба мактабига айлангани таъкидланди. 2024 йилги сайловларда 200 га яқин ёшнинг вакиллик органлари аъзоси этиб сайлангани сиёсий ҳаётдаги янгиланишларнинг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

 

Президент Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсати халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётганини таъкидлаб, мамлакат БМТнинг “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган етакчи давлатлар қаторидан жой олганини қайд этди.

 

Шунингдек, Парламентлараро Иттифоқ доирасида қабул қилинаётган Ёшлар ва келажак авлодлар тўғрисидаги Самарқанд резолюцияси олқишланди.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги илғор тажрибаси билан ўртоқлашиш учун махсус платформа тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

 

Давлатимиз раҳбари барча иштирокчиларни келгуси йили Ўзбекистонда ўтказиладиган “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгрессида иштирок этишга таклиф этди.

 

Мурожаат якунида Президент Самарқанддаги мулоқот ва мунозаралар очиқ ва конструктив руҳда ўтишига, анжуман доирасида қабул қилинадиган ҳужжатлар глобал тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади | Zamon.uz