Ўзбекистон

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди


Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Божхона ва Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.



Жумладан, Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Cobalt” автомобили тўхтатилган. У тадбир иштирокчиларининг қонуний талабига бўйсунмасдан қочишга уринган ва автомобиль салонидаги шубҳали моддаларни улоқтириб юборган.



Транспорт воситаси ва тегишли геолокация кўздан кечирилиши натижасида жами 5 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.



Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2005 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси ушланган. Унинг ёнида ва вақтинча яшаётган хонадонида турли озиқ-овқат маҳсулотлари номи остида қадоқланган пакетлар аниқланган.



Улардан 4 кг 133 гр “3-хлорметкатенон”, 403 гр “Амфетамин”, 720 гр “МДМА” ва 20 гр “кокаин” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.



Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги чегара-божхона постида ўтказилган тадбирда эса Чортоқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Lasetti” автомобили текширилган. Унинг ёқилғи баки ичидан 2 кг 513 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган.



Шунингдек, мазкур шахс билан бирга чегарагача келган ва постни пиёда кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида уни кутиб турган 2005 йилда туғилган чортоқлик шериги ҳам ушланган.



Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.