Ўзбекистон

Эрта никоҳни “яширган” амалдорлар жаримага тортиладими?

Янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Эрта никоҳни “яширган” амалдорлар жаримага тортиладими?

Бош прокуратура томонидан “Вояга етмаганларнинг никоҳи, ҳомиладорлиги ва туғилиши ҳақида хабар бермаслик учун жазо чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

 

Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги — 188-5-модда киритилиши таклиф қилинмоқда. Ушбу модда доирасида давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёхуд ходими ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарлик — жумладан, вояга етмаганнинг никоҳга кириши, ҳомиладорлиги ёки туғилиши ҳақидаги маълумотни ички ишлар органларига ва Инсон ижтимоий хизматлар марказларига топширмаса, бу ҳолат ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланади.

Лойиҳада белгиланган жарима миқдорлари қуйидагича белгиланган.

 

Биринчи марта содир этилганда:

 

фуқаролар ва ходимлар учун — 3 дан 5 баравар базавий ҳисоблаш миқдоригача (1,32 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача);

 

мансабдор шахслар учун — 5 дан 10 баравар базавий ҳисоблаш миқдоригача (2,2 миллион сўмдан 4,4 миллион сўмгача).

 

Худди шу қоидабузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилса:

 

фуқаролар ва ходимлар учун — 5 дан 10 баравагача (2,2 миллион сўмдан 4,4 миллион сўмгача);

 

мансабдор шахслар учун — 10 дан 15 баравагача (4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача).

Шунингдек, лойиҳада ушбу модда бўйича ишларни кўриб чиқишни жиноят ишлари бўйича судларнинг юрисдикциясига ўтказиш ҳам таклиф этилмоқда.

 

Ҳужжат ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, якуний кўриниши муҳокама якунларига қараб ўзгариши мумкин.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.