Жаҳон

Хитой ва Россия Шимолий Корея билан стратегик алоқаларни кучайтиришини билдирди

Си Цзиньпин ва Владимир Путин Ким Чен Инга КХДР ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик мактубларида Пхеньян билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаган.

Хитой ва Россия Шимолий Корея билан стратегик алоқаларни кучайтиришини билдирди



Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан мамлакат етакчиси Ким Чен Инга табрик мактублари йўллаб, Пхеньян билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат ахборот агентлигига таяниб, Reuters хабар қилди.



Си Цзиньпин мактубида Хитой Шимолий Корея билан муносабатларни стратегик жиҳатдан ривожлантиришни давом эттириш ва икки давлат тараққиётини илгари суриш учун Ким Чен Ин билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.



Хитой раҳбари Пекин ва Пхеньян ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Хитой Коммунистик партияси ҳамда ҳукуматининг «изчил ва ўзгармас сиёсати» бўлиб қолишини таъкидлаган. Шунингдек, у июнь ойида Пхеньянга амалга оширган ташрифи икки давлат муносабатлари ривожида «янги саҳифа» очганини қайд этган.



Путин эса ўз мактубида Ким Чен Ин билан «энг яқин ҳамкорлик»ни давом эттириб, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирган.



Россия президенти Москва ва Пхеньян ўртасидаги алоқалар минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда «янада адолатли, кўп қутбли дунё тартиби»ни шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлаган.



Си Цзиньпин ва Путиннинг мактублари Шимолий Корея ҳукмрон Ишчилар партиясининг «Родонг Синмун» газетасининг биринчи саҳифасида эълон қилинган.



Шимолий Корея 9 сентябрь куни 1948 йилда ташкил топганининг 78 йиллигини нишонлаган. Келтирилган маълумотларга кўра, Ким Чен Инга Вьетнам, Лаос, Камбоджа, Мўғулистон, Швеция, Беларусь, Сингапур, Швейцария ва Зимбабве каби давлатлар раҳбарлари ҳам табрик йўллаган.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.