Жаҳон

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади



Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШ ва Хитойни дунёдаги икки суперкуч деб атади. У мамлакат ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатганини таъкидлади.


Алиев бу ҳақда Бокуда бўлиб ўтган Янги Озарбайжон партиясининг VIII қурилтойида сўзлаган нутқида маълум қилган.


«Хитой ва Америка билан стратегик шериклик муносабатларини ўрнатдик. Хитой билан ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, АҚШ билан эса Стратегик хартия имзоланди. Булар дунёнинг икки суперкучи, учинчиси йўқ», — деган Алиев.


Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасида рақобат мавжуд бўлса-да, бу икки давлатнинг ўзаро тушуниш асосида глобал қоидаларни белгилаши бутун дунё учун муҳим омил бўлиши мумкин.


Алиев Озарбайжоннинг ҳар икки давлат билан стратегик шерик эканини қайд этиб, буни мамлакатга бўлган ишонч билан изоҳлаган.


Шунингдек, президент Озарбайжон ҳеч қайси сиёсий лагерга қўшилмаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, мамлакат мустақил сиёсат юритиб, миллий манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.


Маълумот учун, Озарбайжон ва Хитой 2025 йил апрелида кенг қамровли стратегик шерикликни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаган. Алиевнинг 2 октябрдаги нутқида АҚШ билан ҳам Стратегик хартия имзолангани қайд этилган.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.