Ўзбекистон

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади



Талабалар Aileaders.uz платформаси орқали қиймати 60 долларга тенг Google Gemini AI Plus обунасини бепул олиши мумкин. Хизмат илғор сунъий интеллект моделлари, 400 GB булутли хотира ва бошқа имкониятларни ўз ичига олади.


Рақамли технологиялар вазирлиги ва Google ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди. Google’нинг талабаларни халқаро верификациядан ўтказувчи ҳамкор платформаси SheerID Ўзбекистонни қўллаб-қувватланадиган давлатлар рўйхатига киритди.


Бу орқали талабалар Aileaders.uz платформаси ёрдамида талабалик мақомини тасдиқлаб, Google Gemini AI Plus хизматидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Обунанинг қиймати 60 АҚШ долларига тенг.

 

Google Gemini AI Plus обунаси фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни беради:

  • Gemini иловаси — фойдаланиш лимитлари оширилади ва илғор сунъий интеллект моделларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

  • 400 GB булутли хотира — Google Photos, Google Drive вa Gmail хизматлари учун умумий хотира тақдим этилади.

  • Google Flow — сунъий интеллект ёрдамида кинематографик саҳналар ва ҳикоялар яратиш имкониятлари кенгаяди.

  • Gmail’да Gemini — электрон почта хизматининг ўзида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш мумкин.

  • NotebookLM — аудио ва видео материаллар билан ишлаш, маълумотларни умумлаштириш ҳамда тестлар тайёрлаш каби имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш мумкин.

  • АI мусиқа воситалари — сунъий интеллект ёрдамида мусиқа яратиш имкониятлари тақдим этилади.


Шунингдек, платформада етакчи халқаро компанияларнинг сунъий интеллект бўйича 100 дан ортиқ курсларини бепул ўрганиш мумкин.

Сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва ўз лойиҳаларини ривожлантиришга қизиқувчилар Startupbase.uz платформаси орқали стартап лойиҳаларини бошлаш имкониятлари билан ҳам танишиши мумкин.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.