Жаҳон

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

339 та оиланинг уйи вайрон бўлган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди


Хитойнинг Тибет автоном вилоятидаги Нагчу шаҳри яқинида 7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Sinxua ахборот агентлиги маҳаллий фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар берди.


Зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳатланган. Жабрланганларнинг 11 нафари оғир аҳволда экани маълум қилинган.


Дастлабки маълумотларга кўра, зилзилада 339 та оиланинг уйи вайрон бўлган. Қутқарувчилар ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни пайтда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Ҳодисадан сўнг мамлакатда фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тизимининг тўртинчи даражаси фаоллаштирилиб, зарар кўрган ҳудудга махсус гуруҳ юборилган.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январь ойида Тибетнинг Шигатсе шаҳри яқинидаги Тингри округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган ва 120 киши ҳалок бўлганди.

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунига яқинлашаётганини таъкидлади.

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийлар учирган баллистик ракетани уриб туширган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.