Жаҳон

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ



Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху АҚШ билан музокараларда Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Financial Times нашри вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.


Нашр маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари октябрь ойи бошида Эронга қарши интенсив операциялар ўтказиш режасини тайёрлаган. Ҳужумларни 10 октябрда бошлаш ва бир неча кун давом эттириш кўзда тутилган. Нишонлар қаторига электр станциялари каби фуқаролик инфратузилмаси объектлари ҳамда ядровий иншоотлар киритилган.


Бироқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг позицияси сабабли режалар кейинга қолдирилган. Трамп Исроил томонига Вашингтон АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар якунлангунига қадар кескин чоралар кўришни истамаслигини билдирган.


FТ манбалари ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш ҳақидаги баёнотлар Теҳронга ён бериш учун босим ўтказишга қаратилган тактика бўлиши ҳам мумкинлигини қайд этмоқда.


Аввалроқ Ахios нашри ҳам ўз манбаларига таяниб, Трамп ва Нетаняху АҚШ ҳамда Исроилдаги сайловлардан олдин Эронга қарши янги кенг кўламли операция ўтказиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди.


АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Сайловларда Вакиллар палатасидаги барча ўринлар ва Сенатдаги айрим ўринлар учун кураш кечади.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.