Жаҳон

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

 

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини доимий мониторинг қилиш мақсадида махсус маълумотлар базасини шакллантирмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Рўйхатга гиёҳванд моддалар билан боғлиқ фаолиятга алоқадор шахслар ва бошқа тоифалар ҳам киритилмоқда. Вазирлик ушбу чораларни хурофот, фолбинлик ва жодугарликнинг олдини олиш зарурати билан изоҳлаган.

 

Баёнотда маълумотлар базасига киритилган шахслар доимий мониторинг остида бўлиши, улар ҳақидаги маълумотлар эса тегишли органларнинг сўровига биноан тақдим этилиши қайд этилган.

 

Шунингдек, вазирлик фуқароларни ўзлари махсус рўйхатга тушиб қолмаслик ва оиласи олдида обрўсига путур етказмаслик учун унда кўрсатилган тоифадаги шахслардан узоқроқ юришга чақирган.

 

2024 йил август ойида ҳам Тожикистон Ички ишлар вазирлиги фолбинлар ва сеҳргарларни рўйхатга олиш бошланганини маълум қилган эди. Ўшанда уларга мурожаат қилган фуқаролар полиция бўлимларига чақирилиши, фотосуратлари ва шахсий маълумотлари махсус базага киритилиши айтилган.

 

Шу йилнинг апрель ойида мамлакатда табиблар, фолбинлар, сеҳргарлар ва тумор ясовчилар ниқоби остида фирибгарлик ёки алдов содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинган. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун олти ойгача мажбурий меҳнат жазоси белгиланиши мумкинлиги хабар қилинган.

 

Тожикистонда жодугарлик ва фолбинлик учун 80–100 ҳисоблаш кўрсаткичи миқдорида жарима ёки 10–15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин. Бир йил ичида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун эса бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилгани хабар қилинган.

 

2026 йилнинг биринчи ярмида Душанбеда фолбинлик билан боғлиқ 93 та ҳолат аниқланган. Шулардан бешта такрорий ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, яна 11 нафар фуқаро фолбинлар хизматидан фойдалангани учун жаримага тортилган.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.